Ўзбекистонлик имом-хатиблар Екатеренбург телевидениесидаги телемулоқотда иштирок этди
15:35 / 07.10.2015
3154

Ўзбекистонлик имомларимизнинг Россияга расмий ташрифи режасига мувофиқ, 5 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Россия федерациясининг Свердловск парламенти раиси Бабушкина Людмила Валентиновна қабулида бўлди, деб хабар берди Muxlis.uz портали.
Суҳбат самимий мулоқот тарзда ўтди. “Бу каби динлараро ҳамкорлик алоқалар икки давлат учун бирдек фойдали. Айниқса, бугунгидек диний ақидапарастлик ва экстремизм ҳавфи кучайган бир даврда ўзаро ҳамкорлик ва тарғибот тадбирларининг фойдаси катта”, дейилди мулоқотда. Суҳбат давомида Свердловск парламенти раисига Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” (“Смута ИГИЛ”) китоби тақдим қилинди.
Қолаверса, шу куннинг ўзида Екатеренбург телеканалида Свердловск муфтийси Абдул-Куддус хазратлари ва Ўзбекистон делегацияси имом-хатиблари иштирокида телемулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда бутун дунё тинчини бузаётган терроризм, диний экстремизм, муқаддас ислом динини қора қилишга уринаётган ИШИД ва унинг кирдирорлар ҳақида сўз борди.


Улашинг
  • Теглар:
Top