Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Индонезия президенти Россия, Япония ва қўшни давлатлардан ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам сўради
14:59 / 08.10.2015
1907

Индонеия президенти Жоко Видодо Россия, Сингапур, Япония ва Малайзиядан минтақада смогларга сабаб бўлаётган ўрмон ёнғинларини бартараф этишда ёрдам сўради.
Яқиндагина Greenpeace экологик ташкилоти Индонезия ҳукуматидан зудлик билан Суматра ва Калимантан оролларидаги ўрмон ёнғинларини тўхтатишни талаб қилган эди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, ёнғинлар ушбу ҳудуддаги бир қатор қўшни давлатларда смогларнинг вужудга келишига сабаб бўлиб, аҳоли саломатлигини таҳдид остида қолдирмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, 300 минг нафардан зиёд индонезияликлар мамлакатда июнь ойидан буён давом этиб келаётган ёнғинлар сабабли респиратор хасталиклардан азият чекмоқда. Шунингдек, заҳарли тутун тарқалгани сабабли Малайзия ва Сингапур ҳукумати мактаблар ва болалар боғчаларини ёпишга мажбур бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top