Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Меркель Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлишига доимо қарши эканини айтди
09:54 / 08.10.2015
4114

Германия канцлери Ангела Меркель Туркиянинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлишига қарши эканини яна бир бор маълум қилди. Бу ҳақда Германия ҳукумати раҳбари 7 октябрь куни кечқурун ARD телеканалидаги ток-шоуда айтиб ўтди.

“Мен Туркиянинг Европа Иттифоқи аъзолигига доимо қарши бўлганман ва ушбу фикрда қоламан”, - деди Меркель.

Бироқ унинг фикрича, Европа тўқнаш келиб турган муҳожирлар инқирозини ҳал этишда Туркия билан мулоқотларни қўллаб-қувватлаш зарур. “Ҳақиқатдан биз бир-биримизга керакмиз”, - дея қўшимча қилди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top