Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Москвалик автомобиль ишқибозлари орасида “В***ОР” серияли рақамлар урф бўлди
16:06 / 08.10.2015
3542

Москвалик кўплаб автомобиль эгалари Зеленоградга келиб, ўз машиналари учун “В***ОР 777 RUS” сериясидан рақамлар олмоқда. Бу ҳақда РЕН-ТВ телеканали хабар бермоқда.

Айтилишича, бир неча кун олдин бундай рақамлар пойтахт шаҳарнинг Зеленоград маъмурий округи ҳудудидаги транспорт воситаларига ушбу сериядан рақамлар берила бошланди. Бу кўплаб ҳайдовчиларнинг қизиқишини уйғотди.

“Москванинг турли бурчакларидан автомобчилар Зеленоградга оқиб келмоқда. Сабаби оддий – улар янги серия рақамларининг тақсимотида иштирок этмоқчи”, - дейилади материалда.


Улашинг
  • Теглар:
Top