Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон терма жамоасининг Баҳрайнга қарши учрашуви Спорт телеканалида жонли равишда эфирга узатилиши кутилмоқда
11:05 / 08.10.2015
5235

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Баҳрайн терма жамоаси меҳмони бўлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "Баҳрайн Миллий" стадионида мезбонларга қарши майдонга тушишади.

Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. СПОРТ телеканали учрашувни жонли кўрсатиш борасида иш олиб бормоқда.

Учрашувни япониялик Тожо Минору бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Кеча Самвел Бабаян ва Марат Бикмаев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишди

Баҳсда ўзбекистонлик футболчилар кўк рангли формада ўйнайди.

Манба: championat.asia


Улашинг
  • Теглар:
Top