Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рожерс Англия терма жамоаси бошқарувига келиши мумкин
11:55 / 08.10.2015
1740

Англия футбол ассоциацияси (FA) терма жамоа бош мураббийи Рой Хожсон билан шартномани узайтирмайдиган бўлса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзодларни кўриб чиқмоқда.

Рой Хожсон билан амалдаги шартнома Евро-2016 турнири охиригача тузилган.

The Telegraph нашри маълумотларига кўра, АFА терма жамоани инглиз мутахассисига топширишни ният қилмоқда.

Агар Алан Пардью, Гарри Монк, Гари Невилл ёки Гарет Саутгейт бу лавозимга муносиб эмас, деб топилса, бор эътибор Брендан Рожерс ва Дэвид Мойесга қаратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Роберто Мартинес ҳам қисқартирилган рўйхатдан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Брендан Рожерс АПЛнинг 8-турида "Эвертон"га қарши кечган ўйиндан кейин "Ливерпуль" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top