Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Юлдузли жанглар”нинг халқаро премьераси куни белгиланди
15:20 / 09.10.2015
1994

Disney ва Lucasfilm студиялари “Юлдузли жанглар. Кучнинг уйғониши” фильмининг халқаро премьераси кунини белгилашди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter.
Тақдимот 14 декабрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

Ҳозирча фильмда иштирок этган юлдузлардан кимлар қизил йўлкадан ўтиши номаълум. Фильмда кўплаб машҳур актёрлар ва бир қанча дебютантлар иштирок этди: Харрисон Форд, Кэрри Фишер, Марк Хэмилл, Энтони Дэниэлс, Дэйзи Ридли, Оскар Айзек, Донал Глисон, Макс фон Зюдоф, Лупита Нионго.

17 декабрда “Юлдузли жанглар”нинг еттинчи қисми тақдимоти Буюк Британияда, 16 декабрда Францияда, 25 декабрда Россияда ўтказилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top