Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШнинг USS Porter эсминеци Одесса портига кирди
21:45 / 09.10.2015
3899

АҚШнинг ҳарбий-денгиз кучларига тегишли USS Porter эсминеци бошқарилувчи ракета қурол-аслаҳаси билан Украинанинг Одесса портига кирди. Бу ҳақда Украинанинг “УНИАН” агентлиги маълум қилди.

Кема Одессада бир неча кун бўлиши кутилмоқда, деб ёзмоқда агентлик.

АҚШ ҲДК 6-флоти матбуот хизматида Porter Қора денгизда Украинадаги ҳарбий ихтилоф сабабли НАТО бўйича иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Атлантик қатъийлик” операцияси давомида ҳаракат қилаётгани маълум қилинди.

USS Porter эсминеци 1996-1998 йиллар давомида қурилган. Кеманинг максимал тезлиги 32 узел (58 км), узунлиги 53,92 метр, эни 20,1 метр, экипажи 337 кишини ташкил қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top