Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда бир гуруҳ ёшлар экстремистларга хайрихоҳликда айбланиб судланди
16:28 / 09.10.2015
9176

Хоразмда суд қарори билан радикал тармоқа қўшилиб қолган бир гуруҳ ёшлар судланди. Бу ҳақда журналист Наргиза Атабаева хабар берди.

Айтилишича, вилоят суди кўриб чиққан ишда айбдорлар сифатида қора курсига ўтирган урганчлик 33 ёшли Шуҳрат Бобоназаров ҳамда унинг дўстлари Фарҳод Шарипов ва Азамат Атаевлар интернет орқали муқаддам судланган Улуғбек Олимов ва Шуҳрат Норметовларнинг таъсирига тушиб қолган ва ўзлари ҳам экстремистик тарғибот ишига қўшилган.

Топшириққа биноан улар тенгдошларига турли ғояларни тарғиб қилишган ва уларни Ўзбекистонда халифат қуриш ишига қўшилишга чақиришган.
Суд қарорига биноан уларнинг бошлиғи Улуғбек Олимов 18 йилга, Зафар Худойберганов 14 йилга, Абдушариф Худойберганов 11 йилга, Зарифбой Отаниёзов 3.5 йилга қамалишди. Бундан ташқари, А. Атаев 6 йилга, Ш.Бобоназаров ва Ф.Шариповлар 5.5 йилга қамалишди.


Улашинг
  • Теглар:
Top