Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда 10-11 октябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда
19:43 / 09.10.2015
4279

Шу ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин тушиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази маълумотига кўра 10 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 28 даража бўлади, кечаси эса майда ёмғир ёғиб ўтади.

Якшанбага ўтар кечаси ҳаво қисман булутли бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилади, кейинги кунда эса кун бўйи ёмғир ёғиши мумкин.

11 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати Цельсий кўрсаткичи бўйича +20 -+22, кечаси эса +8дан +10 даражагача бўлиши кутилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top