Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Ливерпуль” Клоппнинг “The normal one” деб айтган сўзлари туширилган футболкаларни сотишни бошлади
23:45 / 10.10.2015
3045

“Ливерпуль” клуби янги бош мураббий Юрген Клоппнинг “The normal one” деб айтган сўзлари туширилган футболкаларни сотишни бошлади.

Футболкаларда кепка ва кўзойнак тасвирланган ҳамда немис мутахассисининг ўзининг “оддийлиги” ҳақида айтган сўзлари туширилган.

Бундан аввал матбуот-анжуманида Клоппдан “Англияга Жозе Моуринью келганда, у ўзини Special One деб атаган эди. Сиз ўзингизни қандай таърифлаган бўлардингиз?” деб сўралганда “Мен ўзимни таърифламоқчи эмасман. Бу залда кимдир мени сеҳргар деб ҳисоблайди, деб ўйлайсизми? Йўқ. Мен оддий йигитман. Оддий. I’m the normal one”, деб жавоб берди.


Улашинг
  • Теглар:
Top