Платини ўзининг футболдан четлатилганига қарши апелляция билан мурожаат қилди
16:35 / 10.10.2015
2189

УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА ахлоқ қўмитаси томонидан ўзини 90 кунга футбол фаолиятидан четлатилганига қарши апелляция берди.

ФИФА вице-президенти ҳам ҳисобланадиган Платинининг оқловчилари ташкилотнинг Цюрихдаги бош офисига шикоят билан мурожаат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Йозеф Блаттер каби ФИФА Мишель Платинини ҳам 90 кунга футболдан четлатганди.

Қайд этиш керакки, Платини кейинги йилнинг февралида ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган сайловда асосий номзод ҳисобланади. Унинг футболдан четлатилиши муддати 2016 йилнинг 8 январида якунланади.

Баъзи хабарларда бу тақиқ яна 45 кунга узайтирилиши мумкинлиги айтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top