Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия АҚШга Сурия осмонидаги ҳаракатлари бўйича ҳужжат лойиҳасини тақдим этди
17:01 / 10.10.2015
3783

Россия Мудофаа вазирлиги америкалик ҳамкасбларига Сурия ҳаво кенгликларидаги ҳаракатлари бўйича ҳужжат лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда РИА “Новости” Россия ҳарбий муассасасининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков берган маълумотга таяниб хабар берди.
“Россия Мудофаа вазирлиги Сурия ҳаво кенгликларида Россия ва АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий самолётлари ўртасида эҳтимолий тўқнашувларнинг олдини олишга қаратилган чоралар бўйича ҳамкорликдаги муассасалараро ҳужжат лойиҳасини тайёрлади”, - деди Конашенков.
Хабар қилинишича, россиялик мутахассислар Пентагондаги ҳамкасблари билан ҳужжатни муҳокама қилишга тайёр ва АҚШдан Сурия ҳаво кенгликлари масаласидаги маслаҳатлашувлар муддати бўйича видеоконференция шаклидаги хабарнома кутилмоқда.
Аввалроқ эса ушбу дам олиш кунлари Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида Сурия осмонида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида янги ҳарбий музокаралар бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top