Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сэм Эллардайс “Сандерленд” билан 2 йиллик шартнома тузди
09:48 / 10.10.2015
1595

“Сандерленд” Сэм Эллардайснинг клуб бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилди. 60 ёшли мутахассис ушбу лавозимда голландиялик Дик Адвокатнинг ўрнини эгаллади.

Эллардайс ва “қора мушуклар” ўртасида тузилган шартнома 2 йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, Эллардайс бундан олдин "Блэкпул", "Ноттс Каунти", "Ньюкасл", "Блекбэрн", "Болтон" (8 мавсум давомида) ишлаган. 2011-2015 йилларда эса "Вест Хэм"ни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Дик Адвокат "Вест Хэм" билан дурангдан кейин "Сандерленд" бош мураббийлигидан кетди.

Айни вақтда 8 турда 3 очко жамғарган “Сандерленд” турнир жадвалида 19-поғонани эгаллаб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top