Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ғазо сектори ҳудудига юборилган Исроил ракеталари портлашидан икки фаластинлик жароҳатланди
09:11 / 11.10.2015
2112

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидан ракета учирилганидан икки соат ўтиб жавоб зарбаларини берди, дея ёзмоқда Haaretz.
Қуролли кучларнинг хабар беришича, зарбалар ХАМАС ташкилотининг қурол-яроғ устахонаси томон йўналтирилган.
Бироқ Франс Пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, зарбалар устахонага эмас, турар-жой биносига келиб тушиб, икки тинч фуқаро – ҳомиладор аёл ҳамда бола жароҳатланган.
Аввалроқ эса исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувларда бир кун давомида 9 нафар фаластинлик қурбон бўлгани хабар қилинган эди.
Сўнгги кунларда, фаластинликлар маълумотига кўра, 570 киши жароҳат олиб, уларнинг 400 нафари Исроил полицияси томонидан қўлланган кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланиш натижасида жабрланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top