Ҳиндистонда 2 мингдан зиёд роль ижро этган актриса Манорама вафот этди
11:24 / 11.10.2015
11649

Ҳиндистонда энг кўп роль ижро этиш бўйича Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган 78 ёшли актриса Манорама вафот этди. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.

1937 йилда Ҳиндистонда туғилган, тамил халқи вакиласи бўлмиш Гописанта (Манорама — тахаллуси, халқ уни Aachi деб ҳам чақирган) фаолияти давомида фильмлар ва телесериалларда 1,2 мингдан кўпроқ роль ижро этган. Шунингдек, мингдан зиёд театр постановкаларида ҳам роль ўйнаган. Актриса аксари фильмларида тамил тилида роль ижро этган. Фильмларда уни дравид ва ҳинду тилларида ўйнаган ижроларини ҳам учратиш мумкин.

Манораманинг қариндошлари айтишича, охирги вақтларда актриса ўзини жуда ёмон ҳис қилган, нафас олиш борасида саломатлиги жойида эмаслигидан шикоят қилиб турган. Уни жонлантириш бўлимига ётқизишган, аммо врачлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top