Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лукашенко Украинага “Европа Иттифоқи нони унчалик ҳам мазали эмас” деб айтди
22:37 / 11.10.2015
3664

Беларусь президенти Александр Лукашенко “Европа Иттифоқи нони” Украинага туюлаётгандек унчалик ҳам мазали эмас, деб айтди. Бу ҳақда Белта ахборот агентлиги маълум қилди.

“Сиз ўз йўлингизни танладингиз, биз уни ҳурмат қиламиз. Биз сиз қандай сиёсат юргазаётганингиз ва қайси йўналиш бўйича боришингизга кўникиб борамиз. Марҳамат! Бироқ бу нонни тотиб, сиз унинг оқибатлари учун жавобгар бўлишингизни назарда тутишингиз лозим”, деб жавоб берди Лукашенко украиналик журналист саволига.

Лукашенко бунда Европа Иттифоқидаги катта рақобатчиликни назарда тутаётганини қўшимча қилди: “Европа Иттифоқи сизга эркин савдо ҳудудини очди. Хўш, сиз Европа Иттифоқида нима сотолдингиз?”

Лукашенко Беларусь ўзининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан Европа бозорига чиқишга уринганини, бироқ унчалик ҳам муваффақият қозона олмаганини эслатиб ўтди.

“Бизнинг баъзи корхоналаримиз ЕИ бозорига чиқди, бироқ фақат бир йўналиш бўйича бу бизга қанчага тушгани ва бунга неча йил сарфлаганимизни биламан. Биз Украина билан ишлаб чиқараётган қолган нарсалар эса Европа Иттифоқида бор ва у ерга нафақат катта рақобат, балки Европа бозорини ҳимоя қилиш тариф чоралари сабабли ҳам кириш осон эмас”, деб қўшимча қилиб ўтди Беларусь президенти.


Улашинг
  • Теглар:
Top