Меркель Германия қочқинлар туфайли солиқларни кўтармоқчи эмаслигини айтди
20:34 / 11.10.2015
1764

Германия канцлери Ангела Меркель қочқинлар билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатда солиқлар оширилмаслигини айтди. Меркель бу ҳақда Bild нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз иқтисодиётимиз кўп йиллар давомида яхши бошқарилгани ва бизда яхши жорий иқтисодий вазият борлигидан мамнун бўлишимиз керак”, деб айтди Меркель.

Меркель “Сиз Германияда қочқинлар инқирози туфайли солиқлар оширилмаслигига ваъда бера оласизми?” деб ундан сўралган саволга “Ҳа, аниқ айта оламан” деб жавоб берди.


Улашинг
  • Теглар:
Top