Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жибриль Сиссе Вальбуэнага тама қилишда айбланиб, ҳибсга олинди
19:09 / 13.10.2015
2988

«Марсель», «Ливерпуль» ва «Кубань» жамоаларининг собиқ футболчиси Жибриль Сиссе бошқа бир француз футболчиси, «Лион» жамоаси ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнага нисбатан тамгирлик қилишда айбланиб, қўлга олинган.

У билан биргаликда ушбу жиноятга алоқадорликда айбланиб, яна 3 киши ҳибсда бўлиб турибди.
Бу шахслар Вальбуэнадан унинг интим видеоларини ошкор этмаслик учун пул талаб қилишган.

Қайд этилишича, Сиссе бу шахслар билан яқин танишлиги учун бу ишга тортилган.
Шунингдек, тамагирлар қўлидаги видеолавҳалар Вальбуэнага алоқадор экани тасдиқланмаган.
Баъзи хабарларда Сиссе бу ишда айбсизлиги учун тез орада қўйиб юборилиши айтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top