Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Македонияга тўрт ой ичида кириб келган 135 минг муҳожирнинг 5 минги ташлаб кетилган болалар
09:32 / 13.10.2015
2200

Тўрт ой ичида қўшни Греция томонидан Македония Республикаси ҳудудига кейинчалик Ғарбий Европа мамлакатларига ўтиб олиш учун Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан қарийб 135 минг нафар ноқонуний муҳожир кириб келди. Республика ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, уларнинг кўпчилиги Сурия фуқароларидир.

“2015 йил 19 июндан 12 октябргача 134,75 минг хориж фуқароси қайд этилган бўлиб, уларнинг 88,09 минг нафари эркаклар, 17,98 минги аёллар ва 23,73 нафари ўз ота-оналари билан йўлга чиққан болалардир. Шунингдек, муҳожирларнинг қарийб 5 минг нафари ташлаб кетилган болалардир”, - дея қайд этилади Македония ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

Македон ИИВ маълумотига кўра, муҳожирларнинг аксарият қисми сурияликлар бўлиб, улар сони 95,3 минг нафарни ташкил этади. Улар қаторида афғонлар (21 минг), ироқликлар (8,8 минг), покистонликлар (3,3 минг), шунингдек, Бангладеш, Эрон, Камерун, Конго, Нигерия, Фаластин, Сомали, Судан, Эритрея ва Эфиопия фуқаролари ҳам бор.

Шу билан бирга, республика ИИВ расман рўйхатдан ўтган муҳожирларнинг бор-йўғи 68 нафари Македониядан қочқин мақоми берилиши сўраб мурожаат қилганига ҳам эътибор қаратди. Уларнинг барчаси сурияликлардир.


Улашинг
  • Теглар:
Top