Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонлик икки ўсмир 11 ёшли болани ёқиб юборди
17:40 / 13.10.2015
4237

Қозоғистоннинг Павлодар туманидаги қишлоқларнинг бирида болалар ўз тенгдошининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборишди. Ҳодиса бола бувисининг ҳовлисида содир бўлди, дея хабар берди nur.kz.
“Неварам 11 ёшда эди. Болалар унинг устидан кулиб, унинг ёнадими-йўқлигини кўришга қизиқиб, устидан бензин қуйган ва ёқиб юборган. 15 ёшли уларнинг энг каттаси бошқа болани уриб, неварамни ёқиб юборишга мажбурлаган”, - дея ҳикоя қилиб берди жабрланган Диманинг бувиси.
Айни пайтда бола вилоят шифохонасида даволанмоқда. Унинг оёқлари 2 ва 3-даражали куйиш жароҳатини олган.
Хабар қилинишича, ўт қўйганларнинг ўзлари уни ўчиришга ҳаракат қилиб, бола ҳаётини сақлаб қолишган.
Айбдор боланинг махсус мактаб-интернатда таҳсил олиши, улар милиция рўйхатида туриши маълум. Ўсмирларнинг ота-оналари сўнгги маротаба огоҳлантирилган, бу каби ҳодисалар такрорланса, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top