Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Япония ЮНЕСКОни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин
11:14 / 13.10.2015
2322

Япония ҳукумати 1937 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳридаги қирғинлар тўғрисидаги ҳужжатлар Жаҳон моддий мадания мерос рўйхатига киритилганидан сўнг ЮНЕСКОни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

“Биз ушбу қайғули қарорга муносабат билдиришнинг барча имкониятларини ўрганиб чиқаяпмиз”, - деди мамлакат вазирлар маҳкамасининг бош котиби Есихидэ Суга матбуот анжуманида.

Япония Тақиш ишлар вазирлиги эса Хитой томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тарих бузиб кўрсатилгани, бир томонлама ёндашилганини маълум қилди. Япония вакиллари, шунингдек, келгусида ташкилот фаолиятининг қайта ислоҳ қилиниши қўллаб-қувватланиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтишди.


Улашинг
  • Теглар:
Top