Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Ўзбектуризм” Париждаги IFTM Top Resa ярмаркасида иштирок этди
18:57 / 14.10.2015
1516

29 сентябрдан 2 октябргача Парижда IFTM Top Resa туристик ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан “Ўзбектуризм” миллий акциядорлик компанияси иштирок этди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон франциялик туристлар учун энг диққатга сазовор йўналишлардан бири саналган. Охирги 17 мобайнида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари мунтазам равишда Тошкент-Париж-Тошкент рейсларини амалга ошириб келмоқда. Айнан шу туфайли ярмаркада Ўзбекистон стендига диққат қаратилган.

FTM Top Resa или International French Travel Market Франциянинг энг нуфузли туристик ярмаркаси ҳисобланади. Жорий йилда унда 152 мамлакатдан ташриф буюрган 1 559 бренд иштирок этди.


Улашинг
  • Теглар:
Top