БМТ ва Афғонистон ҳукумати опиум плантацияларининг камайгани ҳақида маълумот берди
21:59 / 14.10.2015
2869

Афғонистонда опиум кўкнориси етиштириладиган плантациялар деярли 20 фоизга қисқарди. Бундай камайиш охирги 6 йилда биринчи марта қайд этилди. Бундан БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Афғонистоннинг гиёҳванд моддалар билан курашиш вазирлиги баёнотидаги маълумотлар дарак бермоқда

Бу маълумотларга кўра, кўкнори етиштириладиган майдонлар 2015 йилда 183 минг гектарни ташкил қилди ҳамда 2014 йилдаги 224 минг гектар майдонга нисбатан 19 фоизга қисқарди.

Баёнотга кўра, қўкнори экин майдонларининг қисқаришига ёмон об-ҳаво шароитлари ҳамда давлатнинг гиёҳвандликка қарши тарғиботлари асосий сабаб бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top