Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Фотограф бир-биримизга қанчалар узоқ эканимизни кўрсатиш учун суратлардаги телефонларни ўчириб чиқди
16:15 / 14.10.2015
9392

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи фотограф Эрик Пикерсжил инсонларнинг мобиль ускуналарга қанчалик ружу қўйгани муаммосига эътибор қаратди.

Фотограф кафеларнинг бирида бугун одатий ҳолга айланиб қолаёзган оилавий саҳнанинг гувоҳи бўлди: ота ва икки қиз бир стол атрофида ўтириб, ўз телефонлари билан банд, она эса ёлғиз қолган инсондек ойна орқали ташқарига маъюс тикилмоқда.

Шунда Эрик ўзи гувоҳ бўлган замонавий муаммога бағишланган «Removed» («ўчириб ташланган») фотолойиҳасини амалга оширишга киришди. У одамларни одатий кундалик юмушларини бажараётганда тасвирга олиб, сўнгра қўлларидаги барча электроникаларни “олиб қўйди”.


Улашинг
  • Теглар:
Top