Лавров: АҚШ Косовони БМТ форумига таклиф қилиб, Пан Ги Мунни қийин вазиятга солиб қўйди
08:51 / 14.10.2015
3560

АҚШ ҳукумати Нью-Йоркда ўтган БМТ форумига Косово вакилларини таклиф қилиб, ташкилот бош котиби Пан Ги Мунни қийин вазиятга солиб қўйди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НТВ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биринчидан, нега бундай тадбирни айнан БМТ Бош Ассамблеяси қоидаларидан ташқарида, унга боғламасдан, лекин ташкилот биносида ўтказиш керак? Иккинчидан, таклиф қилинганлар рўйхати... Нега кимлардир чеккада қолиб кетганини тушунмайман.

Масалан, Косово вакиллари БМТга аъзо давлатлар қатори таклиф қилинди”, - деди Россия дипломатияси бошлиғи.
Унинг фикрича, бундай хатти-ҳаракатлари билан АҚШ бош котибни зарба остига қўйган.


Улашинг
  • Теглар:
Top