Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда ақлий хаста аёлларни сотиб келган эркаклар қўлга олинди
17:59 / 14.10.2015
3697

Хитойда ақлий хаста аёлларни сотиб олиб, уларни турли ҳудудларда сотиб келган бир гуруҳ одамфурушлар қўлга олинди. The South China Morning Post нашрининг ёзишича, жиноятчилар асираларини чўчқахонада сақлаб келишган.

Жиноий гуруҳ икки йиллик фаолияти мобайнида 10 нафар аёлни сотишга улгурган. Уларнинг асосий харидорлари камбағал туманларда истиқомат қилувчи кекса инсонлар бўлган. Улардан ҳар бири бундай “рафиқа” учун 50-100 минг аюнь атрофида (7 минг доллар) тўлаган.

Айтилишича, ақли ноқис қизлар камбағал оилаларда ортиқча томоқ ҳисобланади. Шу боис ота-оналари уларни одатда жон деб сотиб юборган. Боз устига, қулфурушлар бу қизларни яхши инсонларга эрга беришни ваъда қилишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top