Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ФИФА Мангалянинг "Порту"дан "Манчестер Сити"га ўтишида қинғирлик бергани эҳтимоли бўйича текширув ўтказади
09:32 / 15.10.2015
1322

ФИФА франциялик ҳимоячи Элиаким Мангалянинг 2014 йилнинг августида "Порту"дан "Манчестер Сити"га ўтиши бўйича амалга оширилган трансфер жараёнини текширади.

Бу ишда ташкилот манчестерликларга нисбатан эътироз билдиришмайди.

ФИФАдагилар португаллар жамоасининг молиявий қинғирлик амалга оширганидан шубҳаланишмоқда.

Қайд этилишича, "Порту" трансферлар қоидасини учинчи томон аралашувига йўл қўйиш орқали бузган. Мангалянинг трансфер ҳуқуқининг бир қисми Doyen Sports компаниясига тегишли бўлгани айтилмоқда.

Маълумот учун, ушбу футболчи учун "шаҳарликлар" 54 миллион евро тўлашганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top