Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лотар Маттеус: "Олтин тўп" учун муносиб ягона номзод бор. Бу Месси
15:59 / 15.10.2015
1803

1990 йилги «Олтин тўп» соҳиби, германиялик собиқ футболчи Лотар Маттеус жорий йилда энг яхши футболчи ва энг яхши мураббий соврини учун даъвогарлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Олтин тўп» совринини қўлга киритиши мумкин бўлган фақат биттагина футболчи бор. Бу Лионель Месси. У на нафақат ақлбовар қилмас даражага қайта олди, балки жамоасига ЕЧЛ, Испания чемпионати ва кубогида, Европа суперкубогида ғалаба қозонишига ёрдам берди. Аргентина терма жамоаси билан соврин юта олмади холос».

«Бу натижаларга қарамасдан, Мессининг статистикаси «Барселона» сафидаги ажойиб ўйинлари ва муваффақиятлари ҳаммасини айтиб турибди. У ўта юқори даражадаги барқарор ва ноёб футбол намойиш этиб келмоқда. Агар соврин унга берилмаса, мен бундан фақат ҳайратга тушаман».

«Йилнинг энг яхши мураббийи? Бу мавсумда жаҳон ва Европа чемпионати баҳслари ўтказилмади. Шундай экан бундай вазиятда бу мавсумда «Барселона» барчадан бир бош устунлигини намойиш этган клублар футболи диққат марказда бўлади», – дея гапириб ўтди Маттеус ФИФА телеканалига берган интервьюси чоғида.


Улашинг
  • Теглар:
Top