Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Толибонлар афғонистонлик 29 нафар чегарачини ўлдириб кетишди
08:28 / 15.10.2015
3868

Афғонистон ҳукумати жанубдаги Ҳилманд вилоятида толибонлар ҳужуми натижасида 29 нафар чегарачи ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, чегара пунктидаги жанглар 3 кун давом этган. Чегарачиларга ёрдам кучлари етиб бормаган.

Отишмалар вақтида 21 чегарачи ҳалок бўлган. Яна 8 нафар ҳарбий асирликка тушган, лекин улар ҳам ўлдириб юборилган. Жангарилар кўрган талофатлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Бу воқеа билан бир вақтда толибонлар Қундузни тарк этишганди.

Шу куни Ғазна ва Ҳилманд вилоятларида жангарилар томонидан ҳарбийларга яна икки марта ҳужум уюштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top