Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
WhatsApp орқали боласини сотмоқчи бўлган ёқутистонлик аёлга шартли ҳукм ўқилди
10:20 / 15.10.2015
2296

WhatsApp мобил иловаси орқали боласини сотишга ҳаракат қилган ёқутистонлик аёл суд қарори билан 1.5 млн рубль жарима тўлайдиган бўлди. Шунингдек, унга 3 йиллик шартли муддат белгиланди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

27 ёшли аёл 2015 йил июлида 5 ойлик боласини 1.5 млн рубль эвазига сотаётган пайтида қўлга олинган эди. “Харидорлар” аслида оператив агентлар эди, шу боис аёл жиноят устида қўлга олинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top