Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Атамбаев: МДҲни Евросиё интеграциясининг янги шароитларига мослаштириш керак
17:01 / 16.10.2015
1726

МДҲ ҳам бугунги кун билан баробар қадам ташлаши Евросиё минтақасидаги интеграциянинг янги шароитларига мослашиб бориши лозим. Бу ҳақда Қирғизстон президенти Алмазбек Атамбаев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларини кенгашининг Қозоғистонда ўтказилган навбатдаги йиғилишидаги чиқишида гапирди.

“Чиқиши чоғида давлат раҳбари интеграцияни энг муҳим омил деб ҳисоблаши ва Ҳамдўстлик давлатларига кун тартибига янги шароитларга мослашишни қўйишга чақирди. Қирғизистон МДҲнинг 2016 йилги раиси сифатида меросийлик принципларига қатъий амал қилиш ва МДҲ манфаатларини қатъий ҳимоя қилишга тайёр”, - деб хабар берди Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top