Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Европа Иттифоқи Туркияга қочқинлар муаммосига сарфлаши учун 3 млрд евро бериши мумкин
07:46 / 16.10.2015
1194

Европа Иттифоқи давлатлари Туркияга бу мамалакат ҳудудидаги суриялик қочқинларга яшаш шароитларини яратиб бериши учун 3 млрд доллар миқдорида маблағ ажратиши мумкин.

Бу ҳақда Анқара билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинга ЕИ саммити вақтида Германия канцлери Ангела Меркель маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бу саммитда Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши масаласи муҳокама этилган.

Шунингдек, Меркель ўз чиқиши вақтида Туркия шу вақтгача қочқинлар учун 7 млрд евро сарфлаб бўлганини қайд этган. Туркияга шу вақтгача бу муаммога қарши курашиши учун 1 млрд евро ёрдам маблағи ажратилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top