Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ғузорлик ҳайдовчи раҳбариятга туҳмат қилганликда айбланди
16:37 / 16.10.2015
3088

Қашқадарёнинг Ғузор туманидаги автожамланмалардан бирининг ҳайдовчиси раҳбариятга туҳмат қилганликда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.

О. Набиев прокуратурага шикоят хати йўллаб, унда жамланма раҳбари А. Бозоровни маошларни ўзлаштиришда, давлат мулкидан ўз мулкидай фойдаланишда айблади. Шунингдек, корхонанинг бошқа раҳбар ходимларига ҳам турли айблар қўйилди. Жумладан, ходимлар Ў. Баҳромов ва А. Ҳасановлар порахўрликда, бош ҳисобчи Э. Акмалов эса одам ўлдирганликда айбланди.

Прокуратура ходимлари олиб борган текширувда бу даъволарнинг барчаси ёлғонлиги исботланди. О. Набиев эса ёлғон ахборот бериш ҳамда туҳматда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилди. У айбига иқрор бўлгани, шунингдек, ҳамкасблари уни кечирганликлари инобатга олиниб, ҳайдовчига нисбатан ҳеч қандай жазо қўлланмади.


Улашинг
  • Теглар:
Top