Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Локомотив" ЕЛ доирасидаги "Бешиктош"га қарши учрашувни мухлисларсиз ўйингоҳда ўтказади
21:00 / 16.10.2015
1504

Москванинг "Локомотив" жамоаси Европа Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичи доирасидаги навбатдаги тур учрашувини мухлисларсиз стадионда ўтказади. Бунга жамоа мухлислари Албаниянинг "Скендербеу" жамоасига қарши ўйинда амалга оширган номуносиб хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берган.

Шунингдек, ташкилот москваликлар жамоасига 20 минг евро миқдоридаги жарима қўллаган.

Шу тариқа жамоанинг 22 октябрь куни "Бешиктош" жамоасига қарши ўйинида секторлар мухлислар учун ёпиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" 1 октябрь куни Москвада "Скандербеу"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўйин вақтида маҳаллий мухлислар трибунадан туриб майдондаги рақиб футболчиларига ҳамда бошқа трибуналардаги меҳмон ишқибозларга бақирган ҳолда ирқий камситишларни амалга оширишгани қайд этилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top