Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонликлар ўз почта жўнатмаларини трек-рақам орқали кузатиш имконига эга бўлди
10:10 / 16.10.2015
1217

Казпочта” акционерлик компанияси жўнатилган мактубларнинг қайси манзилга етганини кузатиб боришга имкон берувчи махсус рақамга эга конвертлар муомалага чиқарилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

“Дунёнинг аксарият мамлакатларида одатий мактублар ҳеч қандай трек-рақамларсиз жўнатилади ва уларни ахборот тизимлари орқали кузатиб боришнинг имкони йўқ. Қозоғистонда ҳам мазкур лойиҳа ишга туширилди. Авваллари фақатгина буюртма мактублари ва жўнатмаларни кузатиб бориш имкони бўлган эди.

Мазкур инновация босқичма-босқич жорий этилади”, - дея изоҳ бериб ўтди “Казпочта” АК бошқарув раиси Багдат Мусин.
Электрон белгига эга конвертлар абонент қутисига қадар олиб борилиб, ундаги махсус трек-рақам орқали қидирувга берилади ва унинг қаерга етгани ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top