Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Блаттер: Платини “жентльменлик келишуви” бўйича 2 млн доллар олган
01:27 / 17.10.2015
3872

ФИФА президенти лавозимидан вақтинчалик четлатилган Йозеф Блаттер УЕФА президенти Мишель Платинига берилган 2 млн доллар тўлиқ қонуний бўлганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Блаттер RRO TV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Блаттер тўлов у билан Платини ўртасидаги “жентльменлик келишуви” бўйича амалга оширилганини айтиб ўтди.

Маълумот учун, 8 октябрда ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси Блаттерни, ФИФА бош котиби Жером Валькени ва УЕФА раҳбари Мишель Платинини коррупцион можаро туфайли 90 кунга ўз лавозимларидан четлатган эди. Блаттер Платинига ноқонуний тарзда 2 млн доллар берганликда гумон қилинмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top