Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мексикалик миллиардер ҳафтада уч кун ишлаш таклифини билдирди
00:11 / 17.10.2015
3817

Ўз моддий ҳолатига кўра, жаҳонда иккинчи ўринда турувчи мексикалик миллиардер Карлос Слим ҳафтасида 32-33 соат, яъни уч кун ишлаш ҳақда ўз таклифини билдирди.

У, шунингдек, нафақа ёшини 75 ёшга қадар узайтириш ҳақда ҳам айтиб ўтган.
Унинг фикрича, бу чоралар ишсизликка қарши курашда ёрдам беради. Бу ҳақда ABC.es маълум қилмоқда.

Миллиардер ҳафтада уч кун ишлаш керак, деб ҳисоблайди. Бу янада кўпроқ одам иш билан таъминланишига хизмат қилади. Слимнинг фикрича, нафақа ёшини узайтириш, кекса кишиларнинг ўз тажрибаларини янги авлодга ўргатишига замин яратади.

Бизнесмен ўз фикрини Испаниянинг Аликанте шаҳрида ўтган анжуманда билдириб ўтган.

Испания Европа Иттифоқидаги ишсизликка қарши курашаётган давлат ҳисобланади. Кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак, қиролликда ишсизлик даражаси 23 фоиз, ёшлар ўртасида эса 40 фоизни ташкил этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top