Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суриянинг Ракка вилояти шарқида ИШИДнинг 30 нафар жангариси йўқ қилинди
00:21 / 17.10.2015
3121

Суриянинг Ракка вилояти шарқида ИШИД террорчилик ташкилотининг 30 нафар жангариси йўқ қилинди, дея маълум қилмоқда Сурия араб республикаси бригада генерали Али Майхуб.

"Ҳарбий ҳаво кучларининг Аль-Мариъи ва Дейр аз-Зор аэродромидан шарқдаги террорчилар гуруҳига берган авиазарбаси туфайли ўнлаб жангарилар йўқ қилинди ва жароҳат олди. Ракка вилоятининг шарқидаги авиазарбалар туфайли эса 30 нафар террорчи йўқ қилинган ", — деди Майхуб.

Аввалроқ Россия бош штаби Сурия армияси кенг миқёсли юриш бошлагани ҳақда хабар берган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top