Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой ва Ўзбекистон янги юк поезди орқали боғланди
22:47 / 17.10.2015
9147

16 октябрда 46 та вагондан иборат ва 2760 тонна ғалтакланган пўлат ортилган “Биньсиньоу-Биньчжоухао” халқаро юк поезди Хитойнинг Шаньдун вилояти Босин уезди Биньчжоу шаҳридан Марказий Осиё ва Европа томон йўл олди. Бу поезд Хуанхэ дарёси дельтасидан йўлга тушган биринчи халқаро юк поезди бўлиб, Ипак йўли иқтисодий камари йўлидаги шаҳарларни боғлайди.    

Цзинань шаҳри темир йўл бошқармаси хабарига кўра, поезд лойиҳа бўйича бир магистраль ва иккита тармоқланган йўл бўйича ҳаракат қилади. Поезд асосий магистраль йўлдан Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги Алашанькоу шаҳридан Олма-ота орқали Тошкентга юк ташийди. Йўлнинг узунлиги 5630 км ни ташкил қилади. Поезд тармоқланган йўлларнинг биридан Ички Монголия мухтор туманидаги Маньчжоули шаҳри ёки Эрэн-Хото уездидан Россиянинг Красноярск шаҳригача ҳаракат қилади ва йўл узунлиги 9661 км ни ташкил қилади. Узунлиги 11161 км ни ташкил қиладиган иккинчи тармоқланган йўл Алашанькоу шаҳри билан Германиянинг Дуйсбург шаҳрини боғлайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top