Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Биг Бен соати таъмирлаш учун 4 ойга тўхтатиб қўйилиши мумкин
08:49 / 18.10.2015
1976

Буюк Британиянинг рамзларидан бири бўлган Биг Бен минорасидаги соатни зудлик билан тўлиқ таъмирлаш учун 29 млн фунт стерлинг талаб этилади, йўқса соат механизми тўлиқ тўхтаб қолиши мумкин, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Буюк Британия парламентида соат юриш механизмини тиклаш учун 29,2 млн фунт стерлинг керак бўлиши ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун соатни 4 ойга тўхтатиш ва барча тўрт томондан стрелкаларини ёпиб қўйиш кераклиги айтилди.

“Соатда стрелка ва маятник подшипниклари билан сурункали муаммолар бор. Бу муаммолардан ҳар бири исталган вақтда чуқурлашиб кетиши ва бунинг оқибатида соат тўхтаб қолиши ёки умуман бундан ҳам ёмонроқ ҳол юз бериши мумкин”, деб айтилмоқда нашр ихтиёрига тушган парламент баёнотида.

Ҳужжатда таъкидланишича, соат механизмининг яқин 2-3 йил ичида тўхтаб қолиши парламентнинг халқаро нуфузига путур етиши хавфини оширади.

Соатлар тўхтаб қолишини бартараф этиш учунгина 4,9 млн фунт стерлинг талаб этилади, бироқ ҳукумат агар битта тўлиқ таъмирлаш бу муаммони ҳал қила олмаса, бу миқдор кейинчалик 10 млн фунт стерлингга оширилишини талаб қилмоқда.   

Агар соатни таъмирлаш лойиҳаси маъқулланса, соатнинг реконструкция ишлари минора тарихидаги энг узоқ давом этган таъмирлаш ишлари бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top