Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роже Федерер Шанхайдаги турнир иштирокчиларини Figaliciouse пиццаси билан меҳмон қилди
15:23 / 18.10.2015
1383

Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, Катта дубулға турнирларининг 17 карра ғолиби, 34 ёшли швейцариялик спортчи Роже Федерер, Шанхайда ўтказилаётган мусобақанинг биринчи турида кутилмаганда чиқиб кетганига қарамай, ўйинчилар учун мўлжалланган ресторан мижозларига пицца тайёрлаб беришга улгурди.
“Бир йил муқаддам менга айтишган эди: агар ютсанг, ўз рецептинг бўйича пицца тайёрлаб берасан, уни ўйинчилар ресторанида дастурхонга тортишади. Бу ерда одатда анъанавий таомлар ҳозирланади, мен эса ёқтирганимни таклиф қилдим – анжир, руккола салати, прошутто, сметана ва, агар ёқса, кўп-кўп моцарелла. Сиз буни албатта татиб кўришингиз керак!”, - деди у матбуот анжумани чоғида.
Сўнг у тайёрлаган пиццанинг номи Fedeliciouse эмас, Figaliciouse (инглизчасига анжир) эканлигини таъкидлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top