Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Мудофаа вазирлиги: ИШИД 14 ёшдан ўз сафига сафарбарлик амалга оширилишини эълон қилди
21:04 / 18.10.2015
4335

ИШИДнинг Раккадаги жангарилари эркак аҳоли ўртасида 14 ёшдан ўз сафига оммавий тарзда сафарбарлик амалга оширилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бу ҳолат жангарилар ўртасида оммавий тарзда дезертирлик давом этаётгани билан боғлиқ бўлмоқда.

Аввалроқ ИШИД жангарилари Идлиб яқинида “Жибҳад ан-Нусра” гуруҳига қарши учта теракт амалга оширгани маълум қилинганди. Бу ҳолат Суриядаги террорчилик гуруҳлари ўртасида қарама-қаршиликлар ошиб бораётганидан дарак беради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top