Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Саудия коалициясига суданлик жангчилар қўшилди
12:47 / 18.10.2015
2090

Яманда ҳарбий операция олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ихтиёрига 300 нафар суданлик ҳарбий хизматчи келиб қўшилди. Бу ҳақда БААнинг Al Bayan нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, Судан контингенти Яманга етиб келган.
“Аскарлар ҳозир Яманда. Улар коалиция таркибига қўшилиб, хусийлар тўнтаришидан сўнг юзага келган қонунсизликни бартараф қилиш ҳамда собиқ президент Али Абдулла Солиҳнинг тарафдорларига қарши туришда иштирок этишади”, - дейилади баёнотда.


Улашинг
  • Теглар:
Top