Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Virgin эгаси хасталик унинг бизнесига ёрдам берганини айтди
09:49 / 18.10.2015
2027

Миллиардер Ричард Брэнсон ўз хасталигидан ижобий томонда фойдаланишни ўргангани боис бизнеси гуллаб-яшнаётганини таъкидлади. Унинг сўзларини Fortune нашри келтирмоқда.
Virgin Galactic эгаси болаликдаги таълимни жуда қийин ўзлаштирганини тан олди.
“Мен дислексиядан азият чекардим. Ёзув тахтасидаги сўзлар менга тартибсиз ҳарфлар йиғиндисидай кўринарди”, - деди у.
Таъкидланишича, ўқитувчилар уни эринчоқ ва ақли паст деб баҳолашган.
Шунда Брэнсон хасталиги туфайли ўзи бажара олмайдиган амалларни бошқаларга топширишни ўрганган.
“Бу мен ўз компаниямни бу даражага олиб чиқишимдаги асосий омиллардан бири бўлган”, - таъкидлади миллиардер.


Улашинг
  • Теглар:
Top