Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
AP: Макка яқинидаги тиқилинч қурбонлари сони 2177 нафар бўлган
13:11 / 20.10.2015
8122

24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 2177 нафарга етди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Нашр бу миқдорни ўз ҳисобларига кўра маълум қилган.

Қайд этилишича, бу миқдор марҳумларнинг таналарини топшириш вақтида ҳисоблаб чиқилган.

Хабарда айтилишича, яна юзлаб зиёратчилар бедарак йўқолганлар сифатида қолмоқда.

Охирги хабарларда бу фожиа қурбонлари сони 1453 нафар бўлгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, фожиа 24 сентябрь куни эрта тонгда Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлганди. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Кўчалар кесишмасида улкан тиқилинч вужудга келган.


Улашинг
  • Теглар:
Top