Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олмалиқ ТМК қийин эрийдиган ва иссиқбардош металлар комбинатини ўз таркибига олди
09:25 / 20.10.2015
1549

Ўзбекистон қийин эрийдиган ва иссиқбардош металлар комбинатининг давлат активлари “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖга берилди. Бу ҳақда ҳукумат 9 октябрь куни тасдиқлаган “Давлат мулки объектларидан самарадор ва рационал фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилди.
Таъкидланишича, Давлат рақобат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти билан биргаликда давлат мулки объектлари инвентаризациясини ўтказиб, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаган.
“Ўзбекистон қийин эрийдиган ва иссиқбардош металлар комбинати” АЖ давлат активлари хўжалик бошқаруви органлари устав капиталига ўтказиладиган корхоналар сирасига киритилди.
Корхонага 1956 йили асос солинган. 2003 йилда у банкрот деб тан олиниб, ташқи бошқарув остига тушиб қолган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top