Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўтган 9 ойда Ўзбекистонда 748,7 мингта янги иш ўринлари яратилди
10:38 / 20.10.2015
1304

Ўзекистонда 2015 йилнинг 9 ойи давомида 748,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини таҳлилига бағишлаб ўтказилган мажлисда маълум қилинди.

1 сентябрдан бошлаб бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорлари 1,1 маротаба оширилди.

"Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури доирасида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда, ушбу тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2,0 триллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top