Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ТИВ: Покистон АҚШга Ҳиндистон террорчиларни қўллаб-қувватлагани далилларини тақдим этади
18:13 / 20.10.2015
3073

Покистон ҳукумати АҚШ маъмуриятига Ҳиндистон террорчиларни қўллаб-қувватлаганини узил-кесил исботлайдиган далилларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Эъзоз Чоудри Geo TV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

22 октябрь куни Покистон бош вазири Навоз Шариф АҚШда президент Барак Обама билан учрашади. Айтилишича, ушбу учрашув чоғида айтилаётган далиллар кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 40-йилларида икки давлатга бўлиниб кетган Ҳиндистон ва Покистон ўртасида жойлашган Кашмир вилоятининг ҳудудий дахлдорлиги борасидаги тортишувлар шу пайтгача давом этмоқда.

Икки мамлакат ўртасида бир неча бор урушлар келиб чиққан, чегара тўқнашувлари эса тез-тез содир бўлиб туради.


Улашинг
  • Теглар:
Top