Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халқаро олимпия қўмитасининг фахрий аъзоси бўлмиш ҳиндистонлик Ашвини Кумар 94 ёшида оламдан ўтди
19:26 / 20.10.2015
1191

Халқаро олимпия қўмитасининг фахрий аъзоси бўлмиш ҳиндистонлик Ашвани Кумар 94 ёшида вафот этди, деб маълум қилмоқда ташкилот матбуот хизмати.

"Кумар спортга бутун ҳаётини бағишлаган ва мамлакатида спортни ривожлантириш йўлида жонкуярлик қилган инсон эди, - деди халқаро олимпия қўмитаси директори Томас Бах. – У билан бирга ишлаганимдан фахрдаман. Унинг қимматли маслаҳатлари бизга жуда ас қотарди".

Кумар халқаро олимпия қўмитасида 1973 йилда ўз ишини бошлаган эди, 2000 йилда эса қўмитанинг фахрий аъзосига айланган эди. 1983-1987 йилларда у қўмитанинг президенти лавозимларида ишлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top